• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида “Ихтирочи аёллар-2019” кўргазмаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази томонидан 14-январь куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети биносида  мамлакатимиз олима аёллари, тадқиқотчилар, иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, муҳандис, дастурчи, конструктор, шифокор, фармацевт, мутахассис, тадбиркор ҳамда ҳунарманд хотин-қизлар ишлаб чиқараётган инновацион махсулотлар, ихтиролар, лойиҳа, техника ва технологияларининг “Ихтирочи аёллар-2019” кўргазмаси  ташкил қилинди.

“Ихтирочи аёллар-2019” кўргазмасида қатнашаётган хотин-қизларнинг ишланмалари билан танишиш, уларнинг ишларига бахо бериш ва тажриба алмашиш мақсадида Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси делегацияси аъзолари ҳам кўргазмага ташриф буюришди.

Кўргазмада иштирок этган энг яхши инновацион ишланма муаллифлари Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси томонидан халқаро сертификат билан тақдирландилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech