• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Тошкентда “INNOWOMENWEEK” хотин-қизларнинг инновация ҳафталиги ўтказилди

Жорий йилнинг 13-18 май кунлари Тошкентда “INNOWOMENWEEK” хотин-қизларнинг инновация ҳафталиги ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

“INNOWOMENWEEK” ҳафталигида иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган 1000 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди.

Ҳафталик доирасида 13-14 май кунлари Тошкент давлат аграр университетида “AGROWOMENUZ” мавзусидаги форум, ўқув семинарлар ва кўргазма, 15-16 май кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида “TECHNOWOMENUZ” мавзусидаги форум ва ўқув-семинарлар, 17-18 май кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институтида “MEDICALWOMENUZ” мавзусидаги форум, кўргазма ва ўқув-семинарлар бўлиб ўтди.  

Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ташкил қилинган “MEDICALWOMENUZ” форуми кун  тартибидан тиббиёт ва фармацевтикада  ишлаб чиқарилаётган инновацион махсулотлар ва техника-технологиялар бўйича маърузалар,  мамлакатимиз хотин-қизлари томонидан  ушбу соҳаларда амалга оширилаётган фундаментал, амалий ва инновацион  лойиҳаларнинг  натижалари, ушбу соҳада таълим олаётган  ва фаолият юритаётган хотин-қизларнинг салмоғини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

“MEDICALWOMENUZ” форуми доирасида, хотин-қизларнинг соҳадаги янгиликлар, инновацион техника ва технологиялардан хабардорлигини ошириш мақсадида фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган компанияларнинг инновацион махсулотлари ҳамда тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган марказларнинг янги техника ва технологияларини кўргазмаси ва ўқув семинарлар  хам ташкил қилинди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech