• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ҲУДУДИЙ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАЛАРИ РАИСЛАРИ I-ЧОРАК ЯКУНЛАРИНИ САРҲИСОБ ҚИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлари ва Тошкент шаҳри Хотин-қизлар қўмиталари раисларининг 2019 йилнинг I-чорак фаолият якунлари бўйича брифинглар ўтказилмоқда.

 

Брифингда Хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш ишлари олиб борилаётгани, бугунги кунга қадар жами 160 та марказлар ўз фаолиятини бошлаганлиги, шунингдек, 2019 йилнинг I-чораги туман ва шаҳарларда аёллар ижтимоий мослашув марказлари Адлия бошқармаларидан белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги таъкидланди.

 

Бир сўз билан айтганда брифинг қатнашчиларига Аёллар ижтимоий мослашув марказлари томонидан хотин-қизларга зарур ёрдамлар кўрсатиш, оилалардаги низоларнинг олдини олиш ва улардаги муаммоларни эрта аниқлаш, руҳий тушкунликка тушаётган хотин-қизларга ҳуқуқий, руҳий, тиббий ва бошқа тезкор ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, келгусида амалга ошириладиган вазифалар хусусида ҳам маълумотга эга бўлдилар.

 

Тадбир сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Бундан кейин марказ фаолиятни мунтазам ёритиб бориш юзасидан ҳам келишиб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech