• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» II Республика танлови ғолиблари аниқланди

26 февраль куни Тошкент шаҳридаги ИНХА университетида “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси”II Республика танлови ғолибаларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Танловнинг биринчи босқичида 4000дан зиёд иқтисодиёт тармоқларига фойдаси тегадиган техник лойиҳалар, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмалар, ихтиролар тақдим этилди.

 

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси»
II Республика танловинининг якуний босқичида, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан тавсия этилган 300 дан зиёд иштирокчиларнинг ҳужжатлари ва инновацион лойиҳалари Республика Экспертлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилди ҳамда уларнинг тақдимотлари эшитилиб, кенг муҳокама қилинди.

 

Лойиҳалар ичидан 100 та энг муносиб лойиҳалар ва уларнинг муаллифлари-танловнинг ғолибалари сифатида танлаб олинди.

 

Танловнинг республика босқичи ғолибаларини тақдирлаш маросимида турли номинациялар бўйича совриндорлар Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланди.

 

Танловдан сўнг ғолибликни қўлга киритган 100 та инновацион лойиҳа муаллифлари билан лойиҳаларни амалиётга жорий этиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech