• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг аъзоси “Ўзбекистон Қаҳрамони” бўлди

 

 

Ўзбекистонимиз аёлларининг эҳтиромга муносиб меҳнаткаш вакиласи, Хотин-қизлар қўмитасининг қадрдон ҳамроҳи, маслаҳатгўйи, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги бошлиғи Лола Муротова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 августдаги Фармонига асосан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига муносиб кўрилди. Лола Муротова Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг аъзоси ҳамдир.

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ТАБРИКНОМАСИ 

 

Қадрли Лолахон опа!

 

Хотин-қизлар қўмитаси тизими бу улуғ унвонга қадар босиб ўтган узоқ йиллик меҳнатларингизни, дала ва тупроқ билан тиллашиш заҳматларингизни, табиатнинг инжиқликларини аёл бошингиз билан енгиб, водий бағрида гулу гулистон яратганингизни эътироф этади.

 

Фермерлик фаолиятингизнинг бошидаёқ, аввало, қишлоқ аёлларининг меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, аёлни эъзозлаш масалаларига жиддий эътибор қаратдингиз. “Аёл зоти меҳнатидан қадр топсин, оиласида тинч ва хотиржам яшасин, ҳаётидан рози бўлиб умргузаронлик қилсин”, дея ўзингиз ҳам ҳаётингизни, шижоатингизни дала меҳнатига бағишладингиз ва шу боис мудом эҳтиромда бўлдингиз.

 

Сиз Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг аъзоси сифатида тизимни такомиллаштириш, унинг оддий халққа яқин усулларда фаолият олиб боришини таъминлаш, аёллар муаммоларини ҳал этиш ва дардига дармон бўлиш борасида ҳам ўзингизнинг Шарқ аёлларига хос донишмандона маслаҳатларингизни аямай келмоқдасиз.

 

Юртимиз аёлларини ҳаммадан кўп қадрлайдиган инсон — муҳтарам Президентимиз ўтган йилларда Сиз раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигида бўлиб, жамоангизнинг меҳнатидан гуллаб-яшнаган далаларни кўриб, эришган ютуқларингизни эътироф этганларида юртимиз аёллари чин дилдан қувонганликлари табиий. Бугунги юксак унвон эса ўша меҳнатларга берилган улкан баҳо ва халқимиз қилган дуолар ижобати бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди.

 

Сиз муносиб кўрилган унвон оддий дала меҳнаткашларига, бутун Фарғона аҳлига ва мамлакатимизнинг барча аёлларига муборак бўлсин!

 

Ёш қизларимизга Сизнинг ҳалол меҳнатли ва ёруғ йўлингизни берсин!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech