• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси брифингида

 

 “...агар аёл, она бахтли бўлса, оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса, бутун жамият, давлат мустаҳкам ва барқарор бўлади”.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

 

Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонунлар – 2016” деб номланган ҳисоботида 46 мамлакатда оилавий зўравонликни тақиқловчи қонун мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Улар орасида МДҲ мамлакатларидан Россия, Арманистон ва Ўзбекистон бор.

 

Жорий йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллаши, уларнинг ижтимоий нуфузини янада юксалтиришга қаратилган ишларга танқидий баҳо берилиб, бир қатор вазифалар белгиланди.

 

Хусусан, ижтимоий шароити оғир аёлларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни иш билан таъминлаш масалаларида масъулларнинг иштироки етарли даражада сезилмаётгани, шунингдек, аёлларимизга мутлақо ярашмайдиган салбий иллатлар, яъни, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, жумладан, жиноятчилик, одам савдоси, оилавий ажримлар, эрта никоҳларнинг, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш доимий эътиборимиз марказида бўлиши зарурлиги таъкидланди.

 

Дарҳақиқат, ўтган қисқа даврда хотин-қизлар борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони, 2 та қарори, Ҳукуматнинг 6 та қарори ва 4 та фармойиши қабул қилинди ҳамда улар асосида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг бу борада фаоллик ва ташаббускорликни янада ошириб, “Эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятлари кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларни қабул қилишимиз давр талаби эканлигини таъкидлаганлари бежизга эмас.

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган “Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги брифингдан кўзланган асосий мақсад ҳам ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш йўналишида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш, муаммоларни кенг жамоатчилик, хусусан, жамоат ташкилотларининг энг яқин ҳамкори бўлган оммавий ахборот воситалари вакиллари билан атрофлича муҳокама қилиш ва зарур чораларни белгилашдан иборат бўлди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реаблитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, жойларда босқичма-босқич зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ташкил этилиб, шу кунгача жами 165 та марказ фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирда ҳар бир марказда психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий соҳа ва тиббиёт ходимлари жамоатчилик асосида фаолият юритмоқда.

 

Бугунги кунгача ушбу марказларга 5 минг 468 нафар хотин-қизлар мурожаат этган бўлиб, уларнинг 815 нафарига тиббий, 1 минг 486 нафарига психологик, 1 минг 208 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди ҳамда 743 нафарининг бандлиги таъминланди, 496 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишларига кўмаклашилди.

 

Шунингдек, марказларда зўравонликка учраган, оғир вазиятга тушиб қолган, инқироз ҳолатидаги хотин-қизларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш мақсадида 2018 йилнинг 1 сентябридан “1146” қисқа рақамли “Ишонч телефони” ишга туширилди.

 

Мазкур “Ишонч телефони”га хотин-қизлардан 15 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг энг кўпи уй-жой, оилада ўзаро келишмовчилик, суд қароридан норозилик, алимент ундириш ва маҳалладан моддий ёрдам олиш масалалари ташкил этади. “Ишонч телефони”га мурожаатлар асосан Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Хоразм вилоятларидан келиб тушмоқда. (маълумот учун – 2018 йилда аёлларга нисбатан жами 5 664 ҳолатда тазйиқ ва зўравонликлар содир этилган бўлиб, содир этилган жиноятлар натижасида 932 нафар аёл жабр кўрган)

 

Республикамизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масалалари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Жиноят кодекси, Ички ишлар органлари тўғрисидаги, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган.

 

Мазкур соҳадаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ–4235-сон қарорига асосан Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан биргаликда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

 

 

Бугунги кунда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан қуйидаги вазифалар тақсимоти белгилаб олинди:

 

 

  1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан патронаж хизмати, шунингдек хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш орқали рухиятида ўзгариши бўлган хотин-қизларни аниқлаш, уларни психологлар орқали соғломлаштириш, ҳолат содир этилганда тез тиббий ёрдам ходимлари билан бирга психиаторларни бориши йўлга қўйилди.
  2. Халқ таълими вазирлиги билан таълим муассасаларида мажбурий психологик тестлар ўтказиш орқали рухиятида ўзгариши бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва уларни соғлом хаётга қайтариш, психолог мутахассисларни тайёрлаш белгиланди.
  3. Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари динимизга мутлақо тўғри келмаслиги бўйича муқаддас Қуронда келтирилган оятлардан марузалар тезислари ишлаб чиқилди ва жойлардаги диний улармоларга аҳоли ўртасида тарғиб этиш учун етказилди. Шунингдек, бу борада аудио ёзувдаги маърузалар диск кўринишида тайёрланиб, аҳолига етказиш чоралари кўрилмоқда.
  1. Хотин-қизлар қўмитаси маҳаллалар билан биргаликда бевосита аҳоли билан ишлаб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда, мавжуд ҳолатларни мониторинг қилиниб юқорида белгиланган ташкилотлар билан барча ишлар амалга оширилмоқда.

 

Жумладан, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан Ички ишлар вазирлиги ўртасида жойларда хотин-қизлар ва ёшлар томонидан қайд этилаётган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини таҳлил қилиш мақсадида тезкор маълумотлар олиш ва уни жойига чиққан ҳолда ўрганиш тизими жорий этилди.

 

 

Уйма-уй юриш давомида маҳаллалар кесимида нотинч оилалар, руҳиятида салбий ўзгариш бўлган фуқаролар аниқланиб, улар билан индивидуал ишлар ташкил қилинди.

 

 

Олиб борилган профилактик тадбирлар доирасида 7 минг 837 тадан ортиқ оиладаги нотинчликлар бартараф этилди.

 

 

Халқ таълими вазирлиги билан олиб борилган тадбирлар натижасида таълим муассасаларида турли салбий ҳолатларни келтириб чиқаришга мойиллиги бўлган ўқувчилар рўйхати шакллантирилиб, улар билан таълим муассасаларида фаолият юритаётган писихологлар томонидан якка тартибда ишлар олиб борилмоқда.

 

 

Хотин-қизлар ўртасидаги турли салбий ҳолатларнинг олдини олишда уларнинг бандлик даражаси ҳам муҳим аҳамиятга эга.

 

 

Бугунги кунда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида жами 152 минг 143 та иш ўринлари яратилиб, 150 минг 14 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2019 йилда оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ҳудудий дастурлар кесимида 13 минг 44 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилди. Ушбу дастур доирасида 6 минг 689 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди ва дастур 51,3 фоизга бажарилди.

 

 

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган 269 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, уларнинг 168 нафари ишга жойлаштирилди.

 

 

Республика бўйича 22 минг 583 нафар хотин-қизларга ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашилди, унинг натижасида 33 минг 652 та иш ўринлари яратилди.

 

 

2019 йилда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 100 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

 

 

Бугунги кунда Фонд маблағлари ҳисобидан 2 минг 478 нафар хотин-қизларга 57 млрд. 286 млн. сўм миқдорда кредитлар ажратилди.

 

 

Бундан ташқари тижорат банклари томонидан жами 12 минг 651 нафар хотин-қизларга 1 трлн.235 млдр. 400 млн сўмлик кредитлар ажратилди.

 

 

Шунингдек, оғир турмуш шароитида яшаётган 26 минг 646 нафар хотин-қизларга ижтимоий 9 минг 899 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди, 11 минг 579 нафарига эса 6 млрд. 144 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

 

 

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 970 нафарига арзон уй-жойлар учун 16 млрд. 732 млн. сўм маблағ Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан бошланғич бадал сифатида тўллаб берилди.

 

 

Хотин-қизлар ўртасида салбий ҳолатларни бартараф этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар жорий йилнинг 6 ойи давомида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 31,5 фоизга (871 тага) камайди.

 

 

Хисобот даврида Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари томонидан 493 маротаба суд жараёнларида иштирок этилди ва 108 нафар хотин-қизлар қўмита вакилларининг кафиллик асосида жазодан озод этилди.

 

 

Нотинч оилалар билан олиб борилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 7 минг 837 та оиладаги нотинчликлар бартараф этилди. 11 минг 588 нафар жиноятчиликка мойил хотин-қизларга маҳалла фаоллари, таълим ва соғликни сақлаш муассасалари вакилларидан иборат мураббийлар бириктирилди.

 

 

Жойларда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган ҳар хил турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида “Биз жиноятчиликка қаршимиз”, “Одам савдоси – давр муаммоси”, “Жиноятни жиловлаш – асосий вазифамиз”, “Жаҳолатга қарши маърифат билан” ва “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” каби мавзуларда жами 22 минг 302 та суҳбатлар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech