• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Марказий сайлов комиссияси билан ўзаро ҳамкорлик Битимини имзолади

Бугун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Марказий сайлов комиссияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

Мамлакат тарихида илк бора имзоланган Мазкур келишув хотин-қизларнинг мамлакатимизда ўтказиладиган сайловларда иштирок этишда конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишни таъминлаш мақсадида ўзаро ҳамкорлик такомиллаштирилишини кўзда тутади.

 

Шу нуқтаи назардан, хотин-қизлар сафидан депутатлар сонини кўпайтириш, номзодларни сайлов қонунчилигидан хабардорлиги ва ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг сайлов ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

 

Ҳамкорлик доирасида сайловлар жараёнида аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, сайлов соҳасидаги билимларини бойитиш, сайловолди ва сайлов жараёнларига хотин-қизларни кенг жалб қилинишига қаратилган ҳуқуқий ўқувлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилади.

 

Мазкур келишув юртимизда хотин-қизларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш, етакчилик қобилиятини кучайтириш, сиёсатчи, раҳбар ва жамоат арбоблари сифатида ўзларини намоён қилиш ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ахборот ва мафкуравий ислоҳотлар жараёнида уларнинг иштирокини кенгайтириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда ўз самарасини беради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech