• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати ахбороти

Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига андижонлик фуқаро Раҳимова Муяссар Козимжоновнанинг (“Дарё.uz” сайтида 2019 йил 26 июль куни эълон қилинган “Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёл бир умрга Россияга кетишга қарор қилди” сарлавҳали суҳбат қаҳрамони) ўз жонига суиқасд қилгани ҳақида хабар келиб тушди.

 


Қўмита тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, фуқаро Раҳимова Муяссар Козимжоновна 2019 йил 23 июль куни соат тахминан 20.00 ларда онаси билан жанжаллашиб, руҳий зўриқиш оқибатида ўзи мунтазам истеъмол қиладиган дориларни меъёридан ортиқча ичгани туфайли шифохонага ётқизилган. Унга ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам натижасида М. Раҳимованинг аҳволи яхшилангач, 24 июль куни шифохонадан уйига кетишига рухсат берилган.

 


Ушбу ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech