• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ АХБОРОТИ

2019 йил 12 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманидаги “Янги диёр” маҳалласида яшовчи Раъно Раҳимованинг мурожаати тарқатилди. “3 фарзанднинг онасиман. 24 соат қаровга муҳтож ногирон фарзандим бор. Анча-мунча қарз ҳам бўлиб қолдик. Уй масаласида жуда кўп марта мурожаат қилдим, аммо арзу шикоятимга ҳеч ким қулоқ солмаяпти. Республика хотин-қизлар қўмитасигача бордим, аммо натижа бўлмади...” дейилади мазкур мурожаатда.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мазкур мурожаатни ўрганиб чиқиш ва тегишли хулосаларни бериш юзасидан Сурхондарё вилоятига сўров йўллади. Вилоят ҳокимлиги шикоятчи билан мулоқот ўтказилгани, унинг бу борадаги ҳуқуқлари тушунтирилгани ҳақида маълумот берди.

 

Шикоятчи Раъно Раҳимова билан телефон орқали суҳбатлашилганида эса ишга доир яна бошқа ҳолат ҳамда сабаблар ҳам мавжудлиги ойдинлашди. Шунингдек, у бу йил Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига мутлақо мурожаат қилмаганини билдирди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ушбу ҳолат қатъий назоратга олинди ва вазиятни чуқурроқ ўрганиш мақсадида хизмат текшируви ўтказишга қарор қилинди. Тегишли ишчи гуруҳ воқеани жойига бориб ўрганади ҳамда ўрганиш якунлари тез кунларда қўмита сайтида эълон қилинади.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech