• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати расмий ахбороти

Шу йил 5 август куни соат 11:08 да www.asiaterra.info сайтининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида — Иван Савицкий номидаги музей рўпарасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тилеўбийке Ульдашева ҳамда Перизат Бегжанова бугунги тизимдан, Қорақалпоғистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан норози бўлиб келишилмаган намойишга чиққани ва бунинг ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларга ҳамда пикетни тасвирга олмоқчи бўлган бошқа фуқароларга нисбатан босим ишлатилгани ҳақида хабар жойлаштирилди.

 

Натижада қисқа вақт мобайнида ижтимоий тармоқда “В Нукусе на площади Свободы разогнали акцию протеста” сарлавҳали мазкур мақола қаҳрамонларига ачиниш ва уларни ёқловчи, мамлакат раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси шаънига доғ туширувчи 25 та изоҳ ва 125 та лайк ҳамда дизлайк қолдирилган. Ушбу хабар 200 га яқин интернет фойдаланувчиси томонидан улашилган.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова воқеани жойига чиқиб ўрганиш ва бу аёлларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, муаммоларига ҳудуддаги раҳбарлар билан биргаликда ечим излаш мақсадида 7 август куни Қорақалпоғистон Республикасига боради.

 

Учрашув юзасидан эртага батафсил хабар берилади.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech