• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова Қорақалпоғистон Республикасида бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг июл ойида давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий мажлис Сенатининг 20 ялпи мажлисида йўналтирган топшириқлари ҳамда Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятини оддий, содда ва халқчил бўлишини таъминлаш, тизимнинг низомий вазифаларини бажаришдаги, аҳоли, хусусан хотин-қизлар турмуш тарзини яхшилашдаги таъсирини кучайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бир қатор амалий тадбирлар ўтказишни режалаштирди.

 

6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.

 

Ташриф давомида бир қатор амалий тадбирлар бўлиб ўтди. Дастлаб Э.Боситхонова иштирокида Беруний туманида жойлашган Ёшлар марказида шаҳар ва туманлардан мурожаат қилувчи хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech