• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТДнинг қўшма лойиҳаси — аёллар учун яна бир улкан имконият

Энди барча аёллар ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 14.00 дан соат 17.00 гача Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Аёлларнинг давлат бошқарувида ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаоллигини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида малакали ҳуқуқшунос ва психологлар ёрдамида бепул юридик ёрдам, психолог кўмагини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова ҳамда унинг ўринбосарларидан маслаҳатлар олишлари мумкин.

 

Уларнинг муаммолари ечими учун шу ернинг ўзида бепул юридик ва психологик ёрдам кўрсатилади, зўравонликдан жабр кўрганларга қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар қўлланилади.

 

Бепул юридик ва психологик кўмак энди вилоятларда ҳам амалга оширилиши кўзда тутиляпти.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech