• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2019 йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатга кўра, томонлар Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга ошириладиган ислоҳотлар, шу жумладан, Давлат дастурларида назарда тутилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашиш, хотин-қизлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Жумладан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш каби масалаларида ҳамкорлик қиладилар. Шунингдек, халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, бизнес ва академик доира, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган.

Меморандум доирасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш мақсадида йиллик қўшма режалар, чора-тадбир дастурларини қабул қилишлари мумкин.

Ўзаро ҳамкорликнинг яна бир йўналиши жамиятда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган республика ва халқаро миқёсдаги конференциялар, форумлар, семинарлар, брифинг, мунозара ва муҳокамалар, давра суҳбатларини ўтказиш ҳисобланади. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech