• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида учрашув

2 сентябрь Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова Бирлашган Араб Амирликлари Президенти ҳузуридаги Бирлашган Араб Амирликлари Тадбиркор аёллар кенгаши президенти Фарида Абдулла Камбер Ал-Аватхи хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаб, уларга ўзининг дил изҳорларини билдирди. Давлатларимиз раҳбарларининг ўзаро учрашувларда эришилган келишувлари икки мамлакат аёллари ўртасидаги бугунги изчил ҳамкорликнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлаётганини қайд этди.

 

БАА делегацияси вакиллари Ўзбекистонда аёллар жамиятнинг барча соҳасида фаолият олиб бориши учун кенг шароитлар яратилганлигига урғу бердилар. Хусусан, тадбиркорлик, ижтимоий-сиёсий йўналишлар, маънавий-маърифий муҳит ҳамда давлат раҳбарияти томонидан хотин-қизлар учун яратилаётган чексиз имкониятлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ва адолатли сиёсат мамлакат аёлларининг барча йўналишда фаоллик кўрсатишларида катта аҳамият касб этаётганлиги ҳамда бу меҳмонларда улкан таассурот қолдирганлиги таъкидланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Баситханова юртимиз ижтимоий қиёфасида аёллар муҳим ўрин тутишини, улар жамиятнинг бугуни ва келажагини яратишда алоҳида ижтимоий вазифани бажаришларини қайд этди. Бу сўнгги йилларда мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси эканлиги таъкидланди.

 

Музокаралар якунида келгусида икки давлат тадбиркор аёллари ўртасида ҳамкорликни изчил йўлга қўйиш ва кенгайтириш, хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш борасида ўзаро англашув Меморандумини имзолашга келишиб олинди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech