• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг расмий ахбороти

17 сентябрь куни Репост.уз сайтида аёллар мардикор бозорларидан лавҳалар берилди. Бу видеотасвирлар ижтимоий тармоқларни бир зумда айланиб чиққани ҳолда, бошқа сайтлар томонидан ҳам намойиш этилди.

 

Аввало, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Репост.уз сайтига жамоатчилик эътиборини ички миграциянинг оғриқли нуқталаридан бири бўлмиш аёллар мардикорлигига яна бир карра қаратгани учун алоҳида миннатдорлик билдиради.

 

Шунингдек, бу муаммо давлат ва жамоат ташкилотлари эътиборидан четда эмаслигини, Республика Хотин-қизлар қўмитаси мазкур муаммони бартараф этиш юзасидан бир нечта лойиҳалар устида иш олиб бораётганини маълум қилади.

 

Хусусан, бир кунлик меҳнат билан шуғулланишни ҳамда шу йўл орқали рўзғор тебратишни истайдиган аёлларга қулайлик яратишни кўзда тутувчи лойиҳанинг пилот варианти тез орада Яшнобод туманида ишга туширилиши мўлжалланган.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “JOB CAFE” масъулияти чекланган жамиятининг вақтинчалик-бир марталик ишларни бажарувчи хотин-қизларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги лойиҳасини амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилмоқда.

 

Яна бир лойиҳамиз ҳуқуқшунос Шаҳло Шарипованинг айнан мардикор аёллар меҳнатини маданийлаштириш, расмийлаштириш, иш берувчи билан иш изловчи ўртасида воситачи бўлишга қаратилган “Мададкор аёл” инновацион лойиҳасидир.

 

Айтиш керакки, глобализация даврида меҳнат миграцияси кун сайин янгиланиб боравериши табиий. Биз ўнлаб аёлларни вилоятига қайтариб жўнатсак, муаммолар ва турли қийинчиликлар сабабли юзлаб аёллар яна мардикор бозорларини тўлдиришаверади.

 

Шу боис ўтган даврлардаги — иш излаб пойтахтга келган аёлларни ёппасига ўз ҳудудига қайтариб юбориш “амалиёти” аллақачон эскирганлиги инобатга олиниб, иш излаб юрган аёлларнинг таклифларини ҳам олиш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилди.

 

 

 

 

 

Биз кенг жамоатчилик, қадрли журналистлар ва блогерларимиздан юқоридаги муаммоларга барҳам беришга, уларнинг салбий оқибатларини камайтиришга хизмат қиладиган оқилона ечим йўлини кўрсатишларини ва таклифлар беришларини илтимос қиламиз. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорликка ҳамиша тайёр.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech