• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон ихтирочи аёллари улкан зафарлар билан қайтишди

20-25 кунлари Жанубий Кореяда Корея Ихтирочи аёллари Ассоциацияси (KWIA), Корея Интеллектуал Мулк Оффиcи (KIPO) ва Халқаро Интеллектуал Мулк ташкилоти (WIPO) томонидан XII Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси - KIWIE 2019 ўтказилди.

 


Халқаро кўргазма ихтирочи аёлларнинг фан ва технология соҳасида эришаётган ютуқлари, тажрибалари ва яратган янги технологияларини ўрганиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинмоқда. KIWIE 2019 кўргазмасида 30 дан зиёд давлатлардан 400 нафардан ортиқ ихтирочи хотин-қиз техника, технология, тиббиёт, фармацевтика, косметология, озиқ-овқат, енгил саноат, кимё ва саноатнинг турли йўналишлари бўйича ўз ихтиролари ҳамда инновацион ишланмалари билан қатнашишмоқда.

 


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан юборилган 12 нафар иқтидорли хотин-қизлар Жанубий Кореяда жорий йилнинг 20-23 июнь кунлари халқаро кўргазма ва форумда қатнашишди ҳамда 24-25 июнь кунлари Ихтирочи Аёллар Академиясида ташкил қилинган ўқув курсларида ўз малакаларини оширишиб сертификатлар олишди.

 


XII Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси - KIWIE 2019 да иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари ўз ихтиролари ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларини намойиш қилишди. Ўзбекистон олима ва тадбиркор аёлларининг ихтиролари хамда инновацион махсулотлари халқаро экспертлар томонидан ўрганилиб, юқори баҳоланди.

 


Халқаро кўргазманинг ташкилий қўмитаси томонидан Ўзбекистон делегациясининг 2 нафар аъзосига KIWIE-2019 кўргазмасининг техника-технология ва косметалогия йўналишлари бўйича махсус совринлари (Гран-при) топширилди. Шунингдек, кўргазмада иштирок этган юртимизнинг ихтирочи аёллари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech