• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистонда амалга оширилган Пекин ҳаракатлар платформаси бўйича эришилган ютуқлар ва муаммолар муҳокама қилинди

12 апрель куни Тошкент шаҳрижа Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ЮНФПА ҳамда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси кўмагида барча аёллар ва қизлар учун имкониятлар, гендер тенглиги ва имкониятларини кучайтириш бўйича ҳаракатларга бағишланган Пекин декларацияси ва ҳаракатлар платформаси (1995 йил)ни амалга оширилишига бағишланган маслаҳатлашувлар ўтказилди.

 

2020 йилги гендер тенглигини амалга оширишни жадаллаштириш ва барча аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш учун жуда муҳим бир йил бўлади. Жаҳон ҳамжамияти Хотин-қизларнинг тўртинчи Бутунжаҳон конференциясининг Пекин декларацияси ва ҳаракатлар платформасини (1995), шунингдек, 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган беш йиллигини нишонламоқда.

 

Ушбу юбилейга тайёргарликнинг асосий вазифаси барча манфаатдор томонлар иштирок этадиган миллий даражадаги кенг кўламли қайта кўриб чиқиш жараёни бўлиши керак.

 

Бугунги консултацияларда турли хил вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти ташкилотлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимининг бўлинмалари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манфаатдор томонлар гендер тенглигига эришиш ва сўнгги беш йилда аёллар имкониятларини кенгайтириш бўйича эришилган ютуқларни баҳолашда иштирок этади. Унда камчиликлар ва муваффақиятлар, шунингдек, ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича стратегиялар ишлаб чиқилади.

 

Миллий маърузалар “БМТ-Аёллар” 2020 йил март ойида бўлиб ўтадиган Аёллар мақомига доир комиссия олтмиш тўртинчи сессиясида тақдим этадиган глобал синтез ҳисоботига киритилади.

 

Кўпгина манфаатдор томонларнинг маслаҳат ва мулоҳазалари барча аёллар ва қизларга нисбатан камситиш ва зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этиш ҳамда уларнинг гендер тенглиги ва имкониятларини кенгайтириш бўйича мавжуд мажбуриятларни амалга оширишни жадаллаштиришга қаратилган ўзгариш ва ҳаракатлар тўғрисида янгиланадиган мулоқот учун самарали платформа бўлиб хизмат қилади.

 

Фақатгина биргаликда ҳукумат ва жамият гендер тенгсизликнинг туб сабабларини бартараф этиш, шунингдек, аёллар ва қизлар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни акс эттирадиган ҳақиқий тенгликка йўл очиб бериши мумкин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech