• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистонда “Aspara Fashion Week” халқаро мода ҳафталиги бошланди  

 

Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан йўл харитасида белгиланган “Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳунармандлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш”ни таъминлаш мақсадида “UZBEKISTAN – Aspara Fashion Week” халқаро мода ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

 

Шу муносабат билан жорий йилнинг 26-28 апрель кунлари Қозоғистон Республикасининг делегацияси Тошкентга ташриф буюрган.

 

Мода ҳафталигида жаҳоннинг етакчи дизайнерлари ва мода оламининг таниқли вакиллари, жаҳонга машхур мода нашрлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда профессионал дизайнерлар ва мода оламининг машҳур вакиллари иштирок этади. Шунингдек тадбирда АҚШ, Италия, Франция, Буюк Британия, Малайзия, Хитой, Грузия, Хиндистон, МДҲ ва бошқа хорижий мамлакатларнинг жаҳон мода соҳаси мутахассислари, харидорлар, ижодкорларлар ташриф буюради.

 

Мода ҳафталиги лойиҳасини Ўзбекистонда ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, мамлакатнинг бой маданиятини намойиш этиш, чет эллик меҳмонлар ва мода соҳаси мутахассисларига миллий либосларнинг жозибаси, кийиниш маданиятини дунёга намойиш этиш, ўзбек халқининг бой меросий санъатини ва Осиё идентификациясини сақлаб қолиш ҳамда Марказий Осиё дизайнерлари ўртасида билим ва рақобатбардошликни кучайтириш, дизайнерлар ижодини рағбатлантириш, шунингдек, ёш дизайнерларнинг Марказий Осиё минтақаси ва жаҳон подиумлар иштирокига кенг йўл очишдан иборат.

 

Шу билан бирга, халқаро мода ҳафталигини хорижий сармоядорлар учун жозибадор қилиш, миллий мода маданиятининг янги қирраларини кашф этиш қолаверса, миллий матоларимизни дунё миқёсида тарғиб қилиш, бренд кийим-кечаклар, сайёҳлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жалб этишга қаратилади.

 

Ўзбекистонда ўтказилаётган мазкур халқаро мода ҳафталиги илк маротаба дунё ҳафталиклари дастурига киришга йўл очади.

 

“Aspara Fashion Week” халқаро лойиҳасининг концепцияси Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси – аёлларнинг бандлиги масалалари, кичик ва ўрта бизнес корхоналари ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, халқаро миқёсда хотин-қизлар фаоллигини оширган ҳолда халқаро мода майдонида интеграциялашувини таъминлайди.

 

Тадбир доирасида жаҳон модасининг энг яхши намуналари намойиш этилиб, Марказий Осиёнинг истеъдодли дизайнерлари томонидан яратилган санъат намуналари ва шарқона услубдаги оригинал ечимлар кенг оммага тақдим этилади.

 

Мода ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда бизнес учрашувлар ташкил этиш, маданият йўналишида шартномалар имзолаш, тажриба алмашиш ва ижодий алоқаларни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 8-12 октябрь кунлари Тараз шаҳрида "Aspara Fashion Week Taraz" халқаро мода ҳафталигининг иккинчи мавсуми бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 18 та мамлакатидан иштирок этган 29 нафар дизайнерларнинг ижод намуналари намойиш этилди. Шунингдек, мазкур тадбирга дунёнинг 16 мамлакатидан мода оламининг нуфузли меҳмонлари ташриф буюрди.

Маълумот учун:

Халқаро мода ҳафталигининг "Aspara Fashion Week" лойиҳасига 2017 йилнинг бошида “Asil-Dizayn Moda” уйининг бош дизайнери, Тараз шаҳри “ASPARA” Мода Санъат ва Бизнес Коллежининг асосчиси, тиббиёт фанлари доктори, "Neo-folklor" услуби ҳамда "ASPARA", "Aydar Xon" брендларининг асосчиси, таниқли дизайнер Айдархан Калиев ташаббуси билан асос солинган.

 

Қозоғистоннинг Шимкент ва Тараз шаҳарларида ўтказилган икки мавсум натижаларига кўра, хорижий етакчи экспертларнинг фикрича, “Aspara Fashion Week” модалар кўргазмаси Осиёдаги энг йирик ва жаҳон мода ҳафталиклари жадвалида Нью-Йорк, Лондон, Милан ва Париждан сўнг бешинчи ўринни эгаллаган.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech