• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистонда “Innowomenweek” хотин-қизларнинг инновация ҳафталигига старт берилди

Жорий йилнинг 13-18 май кунлари мамлакатимиз хотин-қизларини инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини тадбиқ этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  тадбиркорлик ва ихтирочилик фаолиятига кенг жалб қилиш, интелектуал мулк объектларини  ҳуқуқий муҳофаза қилишларига кўмаклашиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг фаолиятларига инновацион ёндашувни жорий қилиш мақсадида “INNOWOMENWEEK” хотин-қизларнинг инновация ҳафталиги ўтказилмоқда.

Ҳафталик Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази томонидан Тошкент давлат аграр университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан ҳамкорликда


 “INNOWOMENWEEK” хотин-қизларнинг инновация ҳафталигида иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган 700 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этади.


Ҳафталик доирасида 13-14 май кунлари Тошкент давлат аграр университетида “AGROWOMENUZ” мавзусидаги форум ва кўргазма, 15-16 май кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида “TECHNOWOMENUZ” мавзусидаги форум ва ўқув семинарлар ва 17-18 май кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институтида “MEDICALWOMENUZ” мавзусидаги форум, кўргазма ва ўқув семинарлар ташкил этилади. 


Жорий йилнинг 13 май куни соат 11.00 да Тошкент давлат аграр университетида “INNOWOMENWEEK” ҳафталиги иштирокчиларининг ишланмалари, макет ва инновацион маҳсулотлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, хафталик иштирокчилари Тошкент давлат аграр университети қошидаги Қишлок хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслахат марказида хамда Жанубий Кореянинг Kopia марказида амалга оширилаётган инновацион лойихалар  билан танишишди. Биомарказдаги биологик химоя килиш жараёнлари ҳам хафталик иштирокчилари  томонидан ўрганилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech