• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистонда ўқувчи-қизлар ўртасида Cаммит бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 23-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Мазкур саммит ўқувчи-қизларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш, шунингдек миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш каби мақсадларни кўзлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида ташкил этилади.

Саммитда Республика бўйича ҳар бир ҳудуддан 10 нафардан 14-18 ёшдаги 8-11 синф ўқувчи-қизлар қуйидаги йўналишлар бўйича иштирок этиши мумкин:

  • “Қизларжон” клуби координаторлари;
  • халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари;
  • ҳунармандлик билан шуғулланаётган ўқувчи-қизлар;
  • инновацион ғоялар муаллифи бўлган ўқувчи-қизлар;
  • АКТ соҳаси билан шуғулланувчи ўқувчи-қизлар;
  • фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган ўқувчи-қизлар;
  • фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;
  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий сардорлари;
  • профилактик ҳисобдаги ўқувчи-қизлар (тарбияси яхшиланаётган).

Ўқувчи-қизлар суҳбат асосида ижтимоий жараёнлардаги фаоллиги, Ватани тарихи ва бугуни ҳақида маълумотга эгалиги, хорижий тилларни мукаммал билиши, лидерлик кўникмалари шаклланганлиги, таълим, ижтимоий соҳалардаги хориж тажрибаси билан танишлиги, танқидий ва таҳлилий тафаккурининг ривожланганлиги инобатга олинган ҳолда сараланади.

Саммит доирасида ўқувчи-қизлар билим-кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган турли маҳорат дарслари, тадбирлар ва TED-Ed клубларини ташкил этиш ва юритиш сирлари, Soft skills кўникмалари, Замонавий АКТ имкониятлари ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш усуллари, Инновацион менежмент, маркетинг ва PR орқали инвестицияларни жалб этиш каби мавзулардаги тренингларда иштирок этади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech