• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистонлик архитектор қиз халқаро танлов совриндори

2019 йилнинг 3 — 5 октябрь кунлари Пёнчанг шаҳрида “World Culture Open” халқаро ташкилоти ва Пёнчанг (Корея Республикаси) ҳукумати томонидан “Better Together Challenge 2019” фестивали ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон бунёдкори” ижтимоий-иқтисодий газетасининг телеграмдаги каналида хабар берилади.

 

“Better Together” — бутун дунёдаги ижтимоий инноваторларни, ижодкорларни, фаолларни ва идеалистларни илҳомлантирувчи, фикр алмашиш учун бирлаштирувчи глобал фестивалдир. Фестивалга 60 та мамлакатдан 500 қатнашчи ташриф буюрди.

 

Бу йилги фестиваль Жанубий Кореядаги 2018 йилги Олимпия шаҳарчасини “Тинчлик ва барқарорлик шаҳри”га айлантириш бўйича ғоялар танловига бағишланди.

 

“Тинчлик ва барқарорлик шаҳри” ғоясига 2018 йилги Қишки олимпия ўйинлари очилиш маросимидаги воқеа сабаб бўлган, ўшанда икки Корея (Шимолий ва Жанубий)нинг 200 дан ортиқ делегатлари Корея яриморолининг бирлашиш байроғи остида тўпланган эди.

 

Фестивалда иштирок этиш учун нафақат архитектор ва дизайнерлар, балки ижтимоий инноваторлар, тинчликпарварлар ва бошқалар таклиф этилди.

 

Ўзбекистонлик иқтидорли архитекторлардан бири Тахмина Турдиалиева Корея яриморолига бағишланган “Garden of Unification” бирлашиш боғини яратишни кўзда тутувчи “Тинчлик ва барқарорлик шаҳри”нинг ғоявий дизайнини тақдим этган ҳолда, фестивалда 2-ўринни эгаллади.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жамоаси юртдошимизни ана шундай юксак муваффақият билан самимий қутлайди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech