• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистоннинг аёллар борасидаги давлат сиёсати БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссияси томонидан юқори баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссиянинг 63-сессиясида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Танзила Нарбаеванинг республикамизда 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари учун амалга оширилаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглик ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасида олиб бораётган давлат сиёсати борасида қилган маърузаси йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

 

Сессия иштирокчилари Ўзбекистонда беш йиллик ҳаракатлар стратегияси муваффақиятли амалга оширилаётганлиги, унда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари ҳамда ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилгани борасида маълумот берилди.

 

Делегация томонидан Ўзбекистоннинг 2030 йилги кун тартибига ва БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий тарафдор эканлиги алоҳида қайд этилди.

 

Тадбир доирасида Танзила Нарбаева БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Натали Канем билан учрашди. Унда мазкур ташкилот доирасида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

 

UNFPA Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий органларидан бири бўлиб, у аҳолишунослик соҳасида аъзо давлатларга ёрдам беради, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя, гендер тенглиги ва барқарор ривожланиш ишларини қўллаб-қувватлаш учун демографик сиёсатни такомиллаштиришга кўмак беради.

 

Хусусан, икки томонлама учрашув давомида Жамғарма раҳбарияти Ўзбекистонда аёллар учун яратилган имкониятларни кенгайтириш соҳасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сиёсати, шунингдек, мамлакатда аёлларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлаш сўнгги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилди.

 

UNFPA ижрочи директори мамнуният билан сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, хотин-қизларни рағбатлантириш, гендер тенглиги ва репродуктив саломатлик соҳасида ижобий ўзгаришлар амалга оширилганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг барча даражаларида ва ижтимоий ҳаётда аёлларнинг ижтимоий фаоллиги ошиб бормоқда.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech