• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ВЕЛОСПОРТ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 8-13 апрель кунлари Республика бўйлаб ўтказилган “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” давомида оммавий спорт ва пиёда юриш бўйича марафон ўтказилмоқда.

 

“Спорт саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган мазкур марафонда барча ёшдаги хотин-қизлар, айниқса фаол бўлмаган қизлар, уй бекалари ва катта ёшдаги аёллар иштирок этмоқда.

 

Халқаро Саломатлик куни муносабати билан “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Велосипед спорти Федерацияси ва Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида “Велоспорт марафони” ўтказилди. Унда вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан 18 дан 50 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этди.

 

Тадбир ғолиблари вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Барчани “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” давомида республиканинг барча ҳудудларида ўтказиладиган спорт тадбирлари ва оммавий марафонларида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech