• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Жиззах. Гимнастрада - 2019

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ва Миллий Олимпия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш ҳақидаги тасдиқланган Низомга асосан Жиззах вилоятидаги 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивали юқори савияда ташкил этилди.


“Гимнастрада” фестивали вилоят ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси, вилоят Гимнастика федерацияси, вилоят Марказий банк бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида ўтказилди.


Фестивални вилоят Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири С.Равуфова очиб берди. Жиззах шаҳар ва туманлардан жами 200 нафар иштмҳирокчилар қатнашди. Шунингдек тадбирда 300 дан ортиқ томошабинлар иштирок этди.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech