• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Жиззах шаҳрида шелтер иш бошлади

30 январь куни Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Шу куни Жиззах шаҳрида Аёллар ижтимоий мослашув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бирифингда Қўмита томонидан хотин-қизлар соҳақида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Қайд этиш лозимки, бугунга қадар вилоятнинг 5 та ҳудудида аёллар ижтимоий мослашув марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Вилоятнинг қолган туманларда 2019 йил март ойига қадар марказлар ишга туширилиши режалаштирилган.

Марказнинг асосий вазифалари оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатишдан иборат.

Марказда яшаш учун барча қулайликлар яратилган. Ўтган йили вилоят Марказларига турли масалаларда 222 нафар хотин-қиз ёрдам сўраб мурожаат қилган. Шундан 77 нафар аёлларга тиббий, 90 нафар аёлга психологик ва 58 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

Оилавий зўравонликка учраб, эр-хотин ўртасида келиб тушган низолар натижасида 101 та оила муросага чақирилиб, яраштириш чоралари кўрилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech