• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Жиззах ва Тошкентдаги ота-оналар аскар ҳарбий фарзандлари билан телекўприк орқали мулоқотда бўлишди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳам “Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси” шиори остида “Тошкент-Жиззах” видеоконференция ташкил қилинди.

 

Унда Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган жиззахлик ва Жиззах вилоятида шарафли бурчини адо этаётган тошкентлик ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг ота-оналари, устозлари, дўсту-яқинлари ва ёшлар иштирок этди.

 

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмуддинова йиғилганларни қутлаб, ёшларимизда ҳарбий хизматга нисбатан иштиёқ ва ҳурмат ҳиссини юксалтириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

 

Аскарлар ва уларнинг-оналарига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Тадбир санъаткорларнинг дилтортар қўшиқлари билан якунланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech