• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Алимова Гавхар Зоировна иштирок этиб, хотин-қизларнинг муаммолари бугунги кунда нақадар долзарб эканлигини, улар ўртасида соғлом турмушни тарғиб этиш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун зарур бўлган тавсияларни бердилар.

 

Вилоятдаги 600 га яқин фаол хотин-қизлар иштирок этган тадбирда туман ва шаҳарларнинг хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари, “Зулфия”  мукофоти совриндорлари,  ёшлар етакчилари, фаол ва ташаббускор хотин-қизлар, тадбиркор ва олима аёллар ҳамда умумтаълим мактаблари фаол ўқувчи-қизлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила қизлари ҳам қатнашди. Тадбирнинг асосий мақсади - таълим муассасаларида "Қизларжон" клуби фаолиятини такомиллаштиришдан, бугунги кунда қизлар ўртасида учраётган муаммоларни барвақт аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тегишли таклифларни тинглаб, амалиётга татбиқ этишдан иборат бўлди.

 

Тадбир давомида фаол хотин-қизлар томонидан "Қизларжон" клуби фаолиятини ривожалантириш бўйича тақдимотлар намойиш этилди. Хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шунингдек, истеъдодли қизлар ўз ижод маҳсуллари билан чиқиш қилдилар. Тадбирда йил давомида энг фаол маҳалла мутахассислари ҳамда фаол ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан  тақдирланди. Санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech