• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Зулфия номидаги Давлат мукофотининг ғолиблари сараланмоқда

Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун даъвогарлик қилаётган қизларнинг Республика босқичидаги иштироки якунланди.

Унда қизларнинг нуфузли ҳайъат аъзолари билан юзма-юз суҳбати бўлиб ўтди. Ҳозирда уларнинг иқтидорлари давлатимизнинг нуфузли жамоат арбоблари, вазирлар, халқ шоирлари, олимлар, халқимиз эътирофидаги санъаткорлар ҳамда машҳур спортчилар томонидан баҳоланмоқда.


Бу йил қизлар аввалгидаги каби 5 та эмас 7 та йўналишда сараланди. Танловнинг қуйи босқичларида республика ва халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида аҳамиятли ютуқларни қўлга киритган, ҳар жабҳада тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган қизларнинг рўйхати аниқланган.


Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.


Эслатиб ўтамиз, 2019 йил танловнинг республика саралаш босқичига ҳудудлардан 335 нафар иқтидорли қизларнинг рўйхати тақдим этилган.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech