• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Зумрадой бўлмоқчиман, Қимматой эмас”

Болалигида “Зумрад ва Қиммат” эртагини эшитиб улғаймаган авлод топилмаса керак. Зумрадой ҳамма яхши, эзгу ишларга бош, Қимматой эса озгина ишёқмас, қайсар, тўполончи қизалоқ тарзида гавдалантирилган.

 

Зумрадой тонг саҳар уйғонишни, тозаликни, китоб ўқишни, қўлини кўксига қўйиб салом беришни, одамларга кўмаклашишни, чиқиндини сувга ташламасликни, қисқаси барча яхши одатларни биладиган ҳақиқий ўзбек қизи. Миллий қадриятлар эса инсон руҳида гўдаклигидан бошлаб тарбияланади.

 

Шу боис Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси кейинги 2 ой ичида юртимиздаги мактабгача таълим муассасаларида “Зумрадойлар давраси” тўгаракчаларини ташкил этиш ғоясини илгари суриб келмоқда.

 

19 сентябрь куни Бухоро вилояти, Жондор туманидаги 36-сонли мактабгача таълим муассасасида тумандаги барча МТМлар ўртасида “Зумрадойлар давраси” тўгараги фаолиятини янада кучайтириш мақсадида “Жажжи қизларжон” кўрик-танлови ўтказилди.

 

Кўрик-танловда тумандаги 6 та (2, 4, 6, 8, 25 ва 32-сонли) мактабгача таълим муассасасининг жажжи қизалоқлардан таркиб топган жамоалари 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

 

Танлов якунига кўра, ҳар бир жамоа “Энг зукко”, “Энг чаққон”, “Энг билимдон”, “Энг аҳил” номинациялари бўйича тақдирланди.

 

Тумандаги 6-сонли мактабгача таълим муассасаси эса кўрик-танловнинг мутлақ ғолиби, деб эътироф этилди.

 

Бегуноҳ ва беғубор болажонларимизнинг сиз кўриб турган суратлардаги покиза руҳияти сайтимиздаги айрим оғир мавзулардан чарчаган қалбингизга ором бахш этиши шубҳасиз.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech