• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Турсунпўлатова Дилфуза Рустам қизи

Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси

 ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ

Дилфуза Турсунпўлатова Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Либос дизайни” кафедрасининг ўқитувчиси ҳисобланади.У талабаларга таълим бериш билан бир қаторда “Queen fashion” тўй либослари корхонасида рассом дизайнер лавозимида фолият юритиб келмоқда.  

ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ 

Дилфуза Турсунпўлатова ўзи яратган либослар тўпламлари ва эскиз лойиҳалари  билан республикамизда ўтказилаётган турли кўргазмаларда фаол қатнашиб келмоқда. У яратган либосларнинг дизайнлари экспертлар томонидан юқори бахоларга сазовор бўлмоқда.

Д.Турсунпўлатова соха эгаларининг  кийиниш  маданиятини  янада  ривожлантириш,  янги  услуб  ва  тамойилларни  жорий қилиш   мақсадида  дизайнерлар ўртасида ўтқазилган “Нафосат-2017” республика кўрик танловида Олий ўринни қўлга киритди.

Д.Турсунпўлатова ўзининг “Либослар жамият ривожи учун таянч” номли лойиҳаси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловида ғолибликни қўлга киритди.

2018 йил 18-22 апрел кунлари бўлиб ўтган “Тасвирий ва амалий санъат” фестивалида яратган янги либослар тўпламини намойиш қилиб сертификат билан тақдирланди.

Д.Турсунпўлатова Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида
2018 йилнинг 21-27 май кунлари  ўтказилган Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигида иштирок этиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича билимларини оширди ва сертификат билан тақдирланди.

Д.Турсунпўлатова Хитой Халқ Республикасининг Харбин Коммерция Университетида ўтказилган “Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш - 2018” семинарида қатнашишиб, халқаро сертификат олди.

КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ 

Д.Турсунпўлатова Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги ва Хитой Халқ Республикасининг Харбин Коммерция Университетида “Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш - 2018” мавзусида ўтказилган семинарда ўзлаштирган тадбиркорлик бўйича билимлари асосида ўзи яратган либосларни ишлаб чиқарувчи корхонани ташкил этиш ҳамда бандлиги таъминланмаган, имконияти чекланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech