Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Остонада "Ўзбекистон миллий куни" бўлиб ўтди

Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган “Expo 2017” бутунжаҳон кўргазмасида 120 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар иштирок этмоқда. Бу йилги халқаро кўргазма келажак энергияларига бағишланган. Кўргазма 10 сентябрга қадар давом этади.

5 сентябр куни 200 нафарга яқин делагатлардан иборат Ўзбекистон делегацияси мазкур кўргазма доирасида ўтказилаётган “Ўзбекистон миллий кунида” иштирок этди. Улар орасида мамлакатимизнинг фаол ёшлари ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ҳам бор.

Ўзбекистонлик делегация аъзолари мазкур кўргазмадан жуда катта таассуротлар билан қайтишди. Қозоғистон ҳукумати юртимиздан борган иштирокчиларни катта ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олгандан сўнг, куннинг иккинчи ярмида делегатларимиз Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, миллий садоларимиз остида рақсларга тушиб “EXPO 2017” майдони бўйлаб тантанали чиқиш қилишди. Шундан сўнг, майдонда жойлашган амфитеатрда Қозоғистон ҳукумати вакилларининг Ўзбекистондан ташриф буюрган ҳукуматимиз вакиллари ҳамда иштирокчиларни расмий қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазма доирасида ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтди. Унда Ватан, муҳаббат, ёшлик ва миллатларимиз дўстлигини ифодаловчи куй-қўшиқлар янгради.

Сўнгра иштирокчилар 47 160 кв.м. ҳудудни эгаллаган майдонда жойлашган ҳар бир  давлатнинг павильонлари билан танишишди. Ўзбекистон павильонига киравериш деворларига улкан экран ўрнатилган бўлиб, унда Ватанимиз табиати, неъматлари, тарихий обидалари, энергия манбалари расмлари намойиш этилмоқда.

Ташқарига «Ravon R4 on Biofuel» маркали автомобилимиз қўйилган. Биоёнилғи ва газолин билан ишлайдиган ушбу автомобиль 4 цилиндрли, 105/112 от кучига эга, 170/181 км/соат тезликда ҳаракатланади, шаҳар ичида ҳар 100 километрга 8,4 литр, шаҳар ташқарисида 5,3 литр биоёнилғи сарфлайди.

Павильон марказига Турин политехника университети Тошкент филиали талабалари лойиҳалаштирган қуёш энергиясидан заряд олувчи электромобиль макети жойланган. 2 кишини сиғдирувчи ушбу автомобиль 2 та кичик мотор билан ишлайди. Автомобиль кузовига қуёш батареялари ўрнатилади. Аккумуляторларни электр тармоғи орқали тўлиқ зарядлашга 4 соат, қуёш батареяси орқали 8 соат кетади. 50 км/соат соатгача ҳаракатланувчи ушбу автомобиль аккумулятори заряди 100 км масофани босиб ўтишга етади.

Намойишга гидроген системада ишловчи экологик “Матиз” автомобили ва экологик тоза, овозсиз электрокартинг, экокапсула (сайёҳлар учун қуёш нуридан зарядланувчи), водородли сварка аппарати ҳам қўйилган.

Тошкентлик талабалар ясаган турли робот қурилмалари кўпчиликда катта таассурот уйғотмоқда. Кубик-рубик йиғувчи, сумочи «Lego-конструктор», «TECHNOROBOT» робот-конструкторлари, турли интерактив экскурсияларга мўлжалланган «Робот-гид» ва футбол ўйновчи роботларга ёшлар қизиқиш билдирмоқда.

Павильоннинг иккинчи қаватида ўзбекистонлик ҳунармандлар ишларидан намуналар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, миллий пазандачилик неъматлари, Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари намойиш этилган.

Кун охирида делегациямиз вакиллари шарафига меҳмонхонасида байрамона дастухон ёзилиб, ўзбек санъаткорлари иштирокида маданий дастур намойиш этилди.

Ушбу халқаро кўргазманинг мавзуси келажак энергияларига қаратилган бўлса-да, асосий мақсад мамлакатнинг имкониятларини намойиш этишдир. Мутахассисларнинг айтишича, Марказий Осиё давлатлари ичида энг инновацион павильон Ўзбекистонникидир.

Ўзбекистон вакиллари мазкур кўргазмада мамлакатимизнинг нафақат инновацион балки,  миллий маданияти ва санъатини ҳам юқори даражада намойиш эта олди деб, ўйлаймиз.














Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати

Похожие статьи