Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Самарқанд. "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси - 2017" кўрик танлови вилоят босқичи

Бугун Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сонли академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 26 йиллик байрами муносабати билан, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Марказий банк бош бошқармаси, тижорат банклари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 2016/2017-ўқув йилида касб-ҳунар коллежи битирувчи қизлари ўртасида “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси – 2017 йил” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Маълумки, кейинги йилларда юртимизда хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини юзага чиқариш, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билимларини ошириш борасида муҳим қадамлар қўйилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини ошириш ҳамда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси -2017 йил” кўрик танловининг вилоят босқичи ҳам аёлларимизни ва айниқса касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларини тамомлаб катта ҳаётга қадам қўяётган қизларимизни ўз тадбиркорликларини бошлашларига яхши бир туртки бўлди.

Тадбирда юртимиз банк тизими томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркор аёллар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган аниқ мақсадли чора-тадбирлар ўзининг ижобий натижалар бераётганлиги алоҳида таъкидланди.

Ҳамкорликда ўтказилаётган бундай тадбирларда чекка ҳудудларда  фаолият олиб бораётган тадбиркорлик истагидаги битирувчи қизлар томонидан лойиҳалар тақдим этилди.

Танловнинг туман-шаҳар босқичларида 438 нафар касб-ҳунар коллежининг битирувчи қизлари иштирок этди. Уларнинг 43 нафари “Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз”, “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз”, “Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” номинациялари бўйича фахрли 1 ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишган эди.

Бугун улар орасидан 9 нафар энг муносиблари сараланиб 3 та йўналиш бўйича 1, 2, 3 ўринни қўлга киритишди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.



Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати

Похожие статьи