Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

IT билимдонлари орасида қизлар сафи ортмоқда

Манбаларда ёзилишича, тадқиқотчилар аёлларнинг яхши дастурчи эканини аниқлашган. Шундай экан, хотин-қизларнинг барча имкониятларни тўлақонли ишга солиб, дастурлашни ўрганишлари учун вақт етмадимикан?

"Аёллар буни уддалай олмайди", "Аёллар бунга нўноқроқ", "Аёллар яна ниманидир умуман тушунмайди"… "Каролина Политехника университети ва Шимолий Каролина Давлат университети йигитлари 8 мартга хотин-қизлар учун ажойиб совға тайёрлашди. Уларнинг янги илмий мақоласида исботланишича, статистик маълумотлар айнан нафис жинс вакилларининг яхши дастурчилар эканини намойиш қилган.

Ўзбекистонда ҳам қизлар ўртасида сўровнома ўтказилса, ана шундай яхши натижаларга эришилишини тахмин қилиш мумкин. Сабаби, сўнгги йилларда барча соҳаларда фаоллик кўрсатаётган ва юқори натижаларга эришаётган қизларимиз ахборот технологиялари соҳасида ҳам ўз иқтидорларини намойиш эта олишлари шубҳасиз.

Бу борада ёш қизларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор амалий натижаларга эришилмоқда. Жумладан, яқинда  Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ташаббуси билан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган CodeCraft дастурлаш курсларида  60 нафар қизлар бир ой давомида бепул таълим олдилар.

Жорий йилнинг  7 сентябр куни эса Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Ўзбекистон болалар ва оилаларни ўллаб-қувватлаш ассоциацияси ҳамда Тошкентдаги Инха институтининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда ёш қизлар орасида ахборот технологиялари (IT) билимларини ривожлантириш ва уларни техник йўналишдаги лойиҳаларга жалб қилиш масалалари ўзаро муҳокама қилинди ҳамда ташкилотларнинг ҳамкорлик истиқболлари, ёш қизлар орасида “Technovation” ўқув танловининг кейинги босқичларини ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати 


Похожие статьи