Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Қишлоқ хўжалиги тараққиёти халқаро фонди вакиллари билан учрашув

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Қишлоқ хўжалиги тараққиёти халқаро фонди (МФСР) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад Қўмита ва ҚХТХФ билан ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишлари ва Фонднинг Ўзбекистондаги «Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш» инвестициявий лойиҳасида ўзбекистонлик аёлларнинг ролини белгилашдан иборат.

Лойиҳа доирасида гендер масалаларини илгари суриш, кичик бизнес ва хусусий табдбиркорлик билан шуғулланадиган аёлларни ўқитишни ташкил этиш, ёшлар учун имтиёзли кредитлар бериш, шунингдек, қўмитанинг ҳамкорлигига таянган ҳолда аёлларни лойиҳаларга жалб қилиш бўйича икки томоннинг таклиф ва мулохазалари мухокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева, инвестиция масалалари бўйича ҚХТХФ мутахассиси Ё.Ишахара, ҚХТХФнинг махаллий консультанти  А.Хўжабеков, Хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари Ш.Нурматова ва Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш гуруҳи раҳбари Н. Шотурсуновалар иштирок этди.


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати


Похожие статьи