Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Хьюман Райтс Вотч” Халқаро нодавлат ташкилоти делегацияси билан учрашув

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида “Хьюман Райтс Вотч” Халқаро нодавлат ташкилоти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раси Т.Нaрбaева, Қўмита раиси референти Д.Солихўжаева, Қўмита бош мутахассиси Д.Кузиева ҳамда “Хьюман Райтс Вотч” Халқаро нодавлат ташкилотининг Марказий Осиё ва Европа бўйича директори Хью Уильямсон, “Хьюман Райтс Вотч” Халқаро нодавлат ташкилотининг Марказий Осиё офиси директори Стив Свердлов қатнашди.

Учрашувда Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева томонидан Ўзбекистонда хотин-қизларга оид давлат сиёсати тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Бу борада хотин-қизларнинг жамият ва оиладаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан барча чора-тадбирлар ёритилди.

Шунингдек, оилаларни ижтимоий-маънавий аҳволини соғломлаштириш юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилганлиги ва бу ишларнинг натижалари тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Ташриф буюрган меҳмонлар томонидан Ўзбекистонда хотин-қизлар хуқуқлари ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг ахволи тўғрисида саволлар кўтарилди.

С.Свердлов томонидан оилаларда зўровонлик, репродуктив ҳуқуқлар тўғрисида фикр алмашиниб, Марказий Осиёда 7 йилдан буён оилавий зўровонлик мавзусида хотин-қизларнинг билимларини ошириш юзасидан ўз фаолиятларини олиб бораётганлигини, Ўзбекистонда ҳам 2000 йилда бу борада тадқиқотлар ўтказилганлигини айтиб ўтилди.

Шунингдек, Марказий Осиё тажрибаси асосида - қийноққа тушган аёллар аниқ манзилларга мурожаат қилиш имкониятига эга эканлигини маълум этиб, (шелтор) бу борада Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар тўғрисида қизиқиш билдирди.

Унга жавобан - ўзбек халқида қариндош-уруғчилик ришталари мустаҳкам эканлиги, агарда оилавий низолар пайдо бўлса шелторларга эмас, ўз қариндошларига мурожаат қилиши  мумкинлиги айтиб ўтилиб, ҳозирги кунга қадар бундай “бошпана”ларга эҳтиёж бўлмаганлиги маълум қилинди.

Хью Уильямсон томонидан оилалардаги эр-хотин муносабатларида ажралмасликка зўрлаш борасидаги масала юзасидан савол билан мурожаат қилинди.

Унга жавобан, Ўзбекистон Республикаси қонунларида зўровонлик сўзи мавжуд эмаслиги, лекин барча қонунларда бу ҳаракатларга нисбатан қонуний чора мавжудлиги, Ўзбекистонда асосий устуворлик - оилани сақлаш, бу орқали фарзандлар манфаатларини таъминлаш эканлиги, маҳаллаларда “Яраштириш” комиссиялари мисолида тушантириб ўтилди.

Шунингдек уларни “келин ўғирлаш” масаласи қизиқтирди. Унга жавобан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида “келин ўғирлаш” тушунчаси бўлмаганлиги билан, одам ўғирлаш қатъий тақиқланиши бу борада қонунчиликда моддалар мавжудлиги ва қатъий жазо чоралари борлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва Халқаро Меҳнат Ташкилотининг юқорида қайд этилган Конвенциялари талабларига кўра, Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнат тақиқланади.

Мажбурий меҳнатнинг олдини олишда “Мажбурий ва болалар меҳнати” бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш фаолияти доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар кенг ёритиб берилди.

Суҳбат сўнгида, “Хьюман Райтс Вотч” Халқаро нодавлат ташкилоти вакиллари томонидан Ўзбекистон хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирларга амалий ёрдам бериши мумкинлиги таклифи билдирилди.


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати
Op

Похожие статьи