Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Қўмитанинг халқаро алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси директори Р.Коменда делегацияси билан  ўтказилган учрашувда хотин-қизларнинг жамият ва оиладаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилган барча чора-тадбирлар ёритилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг жорий йил 16 июндаги қўшма қарори билан қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар режасида Хотин-қизлар қўмитасига белгиланган тадбирларни биргаликда амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.



Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати

Похожие статьи