Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Энг намунали оилалар аниқланди

Бугун Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сонли Академик лицейида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Энг намунали оила” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят Кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими, вилоят касаба уюшмаси ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танловда 16 та туман ва шаҳардан ташриф буюрган “Намунали оила” вакиллари 3 та шарт бўйича баҳслашишди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар “Оила жамиятнинг асосий бўғини” эканлиги ва оилалардаги ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилиши натижасида оилаларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти тобора ошиб бораётганлигини таъкидлашди.
Кўрик танловнинг асосий мақсади – оилалардаги маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, оилада ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, инсоний муносабатларни мустаҳкамлаш, фарзандларни гўзал аҳлоқ, илму маърифат, жисмоний ва руҳий уйғунликда камолга етказиш, қўни-қўшничилик, қариндошлар ўртасидаги оқибат, маҳалла қадриятларини эъзозлаш ҳамда мамлакатимизда аҳил, маънавиятли оилаларни шакллантириш борасидаги ислоҳотларни тарғиб этишдан иборатдир.
Танловнинг биринчи шартида иштирокчилар намунали деган номга  қай даражада сазавор эканликларини исботлашган бўлишса, танловнинг иккинчи шартида китоб билан ошно оила сифатида маънавий билимларини кўрсатиб беришди. Танловнинг учинчи шартида иштирокчи оилалар  “Оила мустаҳкамлиги - юрт тинчлиги” мавзусида тайёрлаган видеоролик ва слайдларини йиғилганларга намойиш қилишди.
Танловнинг якуний натижаларига кўра “Энг намунали оила” кўрик танловининг вилоят босқичида 3-ўринни Самарқанд туманидаги Неъматовлар оиласи эгаллашган бўлса, 2-ўрин соҳиблари Қўшработ туманидан ташриф буюрган Ариповлар оиласи деб топилди.  Танловнинг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган Каттақўрғон шаҳридаги Ражабовлар оиласи республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Иштирокчиларнинг барчасигадиплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек танловда иштирок этган оилаларнинг барчаси рағбатлантирилди. Танловда фаол қатнашган 13 нафар оилалар “Китобсевар оила”, “Спортчи оила”, “Ишбилармон оила”, “Ораста оила,“Меҳрибон қайнона”, Ибратли оила, “Аҳил оила”, “Тотув оила”, “Саҳоватли оила”, “Ибратли келин”, “Файзли оила”, “Фаол оила”, “Зиёли оила” номинациялари билан тақдирланишди ва эсдалик совғалари топширилди.




Похожие статьи