Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Тошкентда Қайноналар анжумани бўлиб ўтди

Бугун Ўзбек Миллий академик драма театрида “Қайноналар анжумани” – “Келин ҳам бировнинг жондек боласи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга 500 нафар муаммоли қайноналар, шунингдек, юзга яқин аҳил-иноқ, қайнона-келинлар, психологлар, оилашунос олимлар, 40-50 йилдан ортиқ қўша-қариб, яшаб келаётган намунали оилалар таклиф этилди.

Тадбир давомида 505 та маҳаллаларда фаолият бошлаган “Қайноналар кенгаши” аъзолари оилаларнинг ажралишларига сабаб бўлаётган ҳолатларни саҳна кўриниши орқали намойиш этдилар. Масалан: дабдабали тўйдан сўнг қарзга ботган, охири уй-жойини сотишга мажбур бўлган, қарзидан қутила олмай, касалхонага тушиб қолганлар, “Келин салом” маросимида қайнонанинг келин берган совғасини менсимай, низо чиқариши ёки келиннинг олиб келган сепидан норози бўлиб, тўйни тўхтатаётган қайноналар, ўжар қайнонанинг ҳомиладор келинига нотўғри муносабати, ўғли фарзандли бўлса, келинининг ота-онасидан суюнчисига енгил машина талаб этиб, ёш оилаларни барбод бўлишига сабабчи бўлаётган қайноналар акс эттирилди.

Шунингдек, тадбирда 11 нафар энг намунали қайнона-келинлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Хотин-қизлар қўмитасининг Ташаккурномалари ва 2-3 та овсинлари билан 2-3 хонали кўп қаватли уйларда аҳил яшаб келаётган ибратли оилаларга Сергели туманида қурилаётган арзон нархлардаги уйлардан олишга сертификатлар, бадиий китоблар совға килинди. Муаммоли қайноналар ўртасида зиддиятли ҳолатларга ечимига бағишланган савол-жавоблар айниқса, барчада катта таассурот қолдирди.

Тадбирда қатнашган муаммоли қайноналарнинг кўпчилиги тадбирдан ўзининг ноўрин хадди-ҳаракатларидан хулоса чиқарганлигини, хато-камчилигини англаганлигини, бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш кераклигини таъкидлашди.

Тадбирда Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси масъуллари, Республика ва шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси раҳбарлари, таниқли шоир ва ёзувчилар, халқ севган санъаткорлар, хожи она-хожи оталар ва ОАВ ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-кизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева қатнашди ва сўзга чикди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва жамоатчилик томонидан ўтказилган бундай тадбирни ҳар бир маҳаллада ўтказилишига келишиб олинди.           






Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати



Похожие статьи