Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Бугунги Матбуот анжуманида...

Ўзбекистонда илм-фан билан шуғулланаётган хотин-қизлар кўпаймоқда:  600 дан зиёд фан доктори, 4 минг 780 га яқин фан номзоди, 6 нафар академик илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида самарали меҳнат қилмоқда. Қолаверса, 2013-2017 йилларда интеллектуал мулк объектларига Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофаза ҳужжатини олган хотин-қизлар 368 нафарни ташкил этади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг дастлабки сарҳисоби натижаларидан кўринишича, иқтидорли хотин-қизларини фан ва техника тараққиётининг барча йўналишлари бўйича илмий-амалий изланишлари ҳамда инновацион ишланмаларини  самарали амалга оширишларида ҳар томонлама  қўллаб-қуватлаш, янги техника, технология ва рақоботбардош махсулотларни яратишларида кўмаклашиш, илғор технологияларни тадбиқ этиш, ихтирочилик фаолиятини фаоллаштириш, билим чўққиларини хамда касб-хунар эгаллашларида кўмаклашиш, интелектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фаолиятимиз самарадорлигини ошириш талаб этилади.

Шу мақсадда, Қўмита ва унинг ҳудудий бўлимлари қошида мамлакатимизнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган ва иқтисодиётимиз ривожига ҳисса қўшиб келаётган ихтирочи хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон ихтирочи аёллари уюшмаси ташкил этилди.

Шу муносабат билан, бугун Миллий матбуот марказида “Иқтисодиётимиз тараққиётида ихтирочи хотин-қизларнинг ўрни” мавзуида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида мазкур уюшманинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, Қўмита томонидан мазкур уюшма ташкил этилганлиги муносабати билан эълон қилинган «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танлови тўғрисида уюшма раҳбари техника фанлари доктори, профессор К.Т.Норкулова маълумот берди.

Унда Ўзбекистон Ихтирочи аёллари уюмаси аъзолари, турли соҳаларда фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева очиб берди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати  

Похожие статьи