Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Қизлар учун янги лойиҳа иш бошлади

Жорий йил октябрь–декабрь ойларида республикамизнинг барча олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган қизлар ўртасида ёш қизларда эстетик дид (кийиниш, одоб-ахлоқ ва нутқ маданияти)ни оширишга қаратилган давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Маълумки, ўзбек аёллари азалдан ўзининг либоси ва муомала маданияти билан шарқнинг ўзига хос нафосатини намоён этиб келишган. Афсуски, кейинги вақтларда бу анъаналарга путур етаётганига гувоҳи бўлмоқдамиз. Айниқса ёшларнинг кийиниш услубларига трансмиллий анъаналар ва глобалллашув ўз таъсирини ўтказмоқда. Ўрганишлар натижасида миллий кийиниш анъаналарини тарғиб этувчи янги лойиҳа зарурлиги аниқланди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирларда ёш қизларнинг кийиниш услуби, бўлғуси келин, рафиқа ҳамда она бўлувчи қизларнинг одоб-ахлоқини яхшилаш, уларга нутқ, муомала маданиятини ўргатиш, шунингдек, ёшлар орасида ножўя хатти-ҳаракатлар рўй бериш ҳолатлари ҳамда миллий маданиятимизга хос бўлмаган кийимларни кийиш орқали юз бераётган психологик танглик ва саломатликдаги салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида ташкил этилган давра сухбатларининг дастлабкиси бугун Сергели туманида жойлашган Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежида ўтказилади.

Тадбирда коллеж ўқувчи қизларига кўтаринки руҳ бағишлаш ва юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида модельер-дизайнерлар, халқ ардоғидаги санъаткорлар Феруза Бобоёрова ҳамда актриса Дилноза Кубаевалар иштирок этишди.

Лойиҳанинг ўзига хос жихати шундаки, у фақат давра сухбатлари билан чекланиб қолмайди. Унинг давоми сифатида турли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг ташқи кўринишини тартибга солиш, ташкилот нуфузини оширишда кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий қилиш мақсадида мутахассислар ўртасида «Нафосат-2017» кўрик-танловини ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирда танловнинг ташкилий қўмитаси тузилган бўлиб, номзодлардан аризалар олиш жараёни бошланган. Унинг якунлари йил оҳирида эълон қилинади.










Похожие статьи