Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Тил - маънавият кўзгуси

Тил жамият ривожида муҳим ахамият касб этади. Унда бутун бир халқ, башариятнинг  орзу-ю ўйлари, бир сўз билан айтганда қалби  намоён. Шунинг учун ҳам “тил – дил калити”  деб бежизга айтишмаган.  Алишер Навоий хазратлари сўзни  нақадар муҳим аҳамиятга молик эканлигини ўзларининг  ғазал-у, доно ўгитлари билан эътироф этганлар. Ҳақиқатан  ҳам тил инсонни жамият билан боғловчи кўприк ҳисобланади. Она тил эса  ҳар бир киши учун муқаддасдир. 

Тобора бойиб бораётган луғатимиздаги айрим камчиликлар, хусусан, кундалик ҳаётимизда қўлланилаётган бошқа тилдаги сўзларни аралаштириб гапиришни  одатий ҳолдек қабул қилишимиз, албатта, бу оғриқли нуқталаримиздан биридир.  Мана шу масала ҳар бир ўзбек тилшуноси, қолаверса унинг бойиши ва адабиий тил нормаларига асосланган  ҳолда ривожланиши биз, яъни, шу жамият аъзоси бўлган хар бир инсон олдидаги устувор вазифа  десак  муболаға бўлмайди.

21 октябрни қайсидир маънода ўзбек халқи учун ҳақиқий байрам деса бўлади. Боиси ушбу санада ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Ушбу кунни  Республика миқёсида кенг нишонланади.

Жумладан,  бугун Ўзбекистон Хотин-кизлар қўмитаси қошидаги “Қизларжон ”  клуби  ҳамда   Мирзо Улуғбек номидаги  Ўзбекистон Миллий Университети  билан ҳамкорликда “Тил-маънавият кўзгуси” деб номланган маънавий ва маърифий тадбир университетининг талабалар турар жойида  ўтказилди.

Ушбу тадбирда  Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, қизларжон клуби аъзолари, ҳамда университет устозлари ва талабалари иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёш талабалар билан суҳбат асосида уларнинг тилга оид билимларини янада юксалтиришдир.

Ойхон ЭРКИНЖОНОВА,
“Қизларжон” клуби аъзоси

Похожие статьи