Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Қизлар! Бизнес-клубга марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг катта фоизи ёшлардан иборат. Шунинг учун мамлакатда ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш энг устувор вазифалардан ҳисобланади ва ёш авлоднинг ҳар томонлама ривожланган, етук, жамиятда ўз ўрнини топиши учун барча имкониятларни яратишга қаратилган. Айниқса, ҳозирги кунда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш, яъни келажакда моддий таъминланганликнинг муносиб даражасига эришиш учун шароит яратиш мамлакатимиздаги барча давлат ва нодавлат ташкилотлари учун муҳим аҳамият касб этади.

Республикамизда ҳар йили ўртача 450-500 минг ёшлар коллеж ва лицейларни битиришади. Уларнинг маълум қисми (атиги 4%) олий ўқув юртларида таълим олишни давом эттирса, қолган қисми меҳнат бозорига кириб келади. Коллеж битирувчиларининг деярли 50% ни қизлар ташкил қилади ва  кўп холларда, коллежда эгаллаган касби бўйича иш ўрнини топа олмаганлиги сабабли ишламасдан уйда ўтириб қолаяпти.

Маълумки, аҳоли ўзининг бандлигини таъминлаши ҳамда янги ишчи ўринлар яратиш мақсадида қўлланиладиган стратегиялардан бири – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш эканлигини давлатимиз раҳбари Президент Ш.М. Мирзиёев ҳар бир чиқишларида таъкидлаб келмоқдалар.  

Оила, рўзғор ва бизнесни баравар юритиш, вақтни тўғри тақсимлаш асослари, оилада мулоқотни тўғри олиб бориш, тадбиркорлик фаолиятининг оилавий муносабатларга салбий таъсир қилмаслиги учун нима қилиш керак, оилавий бизнесни юритиш афзалликлари, айнан гендерлик ёндашувларга асосланган холда, шу ва шу каби мавзулар доирасида ўқув дастурларини амалга ошириш зарурати келиб чиқди. 
Ушбу масалани ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида “Қизлар учун бизнес-клуб” лойихаси амалга оширилмоқда.

Бугун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ўз ҳаёти учун масъулиятини ошириш орқали иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Ўз бизнесингни бошла” шиори остида қизлар бизнес-клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Ўз бизнесингни бошла” шиори остида қизлар бизнес-клуби машғулотлари давомида санаб ўтилган муаммоларнинг олдини олиш бўйича махсус тренинглар, муваффақиятли тадбиркор аёллар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.












Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Похожие статьи