Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Нафосат-2017” кўрик-танловининг Фарғона вилоят босқичи бўлиб ўтди

11 ноябр куни Фарғона шаҳар «Кимёгарлар уйида» вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданиятини тарғиб этиш, бунда миллий қадриятларимизга асосланган ҳолда замонавий услубларни хотин-қизларга етказиш, хотин-қизлар фаолият юритаётган ташкилот нуфузини оширишда кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий қилиш, иш тартиби интизомига ходимларни ўргатиш, уларни бирлаштириш ва уйғун жамоани шакллантириш мақсадида мутахассислар ўртасида “Нафосат-2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда 19 та шаҳар тумандан 25 нафар дизайнерлар иштирок этишди. Танлов 4 та асосий йўналиш бўйича ўтказилди:
Ишбилармон ва етакчи аёл тимсоли;
Талаба қиз” тимсоли;
Ижодкор аёл” тимсоли;
Эркин мавзу” тимсолидаги аёллар имиджи.
Бундан ташкари 6 та йўналишдаги номинациялар билан такдирланишди.

Танлов якунлари қуйидагича:
1-ўрин: Фарғона шаҳар - Олимова Зарнигор
2-ўрин: Марғилон шаҳар - Норматова Окила
3-ўрин: Қўштепа тумани – Рахмонова Мухайё

22 нафар иштирокчилар кимбатбаҳо совғалар ҳамда вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг дипломлари билан тақдирланди.


Похожие статьи