Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Жаҳон минбаридаги ўзбек қизлари

Жорий йилнинг 2-10 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул ва Анкара шаҳарларида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва аъзо давлатлар,  шунингдек Туркиянинг оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги ҳамкорлигида бўлиб ўтган “Ally for Future” (“Келажак учун бирлашма”) ёш аёллар учун лидерлик ва тадбиркорлик дастурида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тавсияси билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Бону Азизова ҳам муваффақиятли иштирок этди.

ИҲТга аъзо 50 та давлатнинг 55 нафар вакили иштирок этган мазкур дастур Туркиянинг оила ва ижтимоий сиёсат вазири Фатма Бейтул Саян Кая хоним ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Аёллар Маслаҳат бўлими раҳбари Эсра Албайрак хонимлар бошчилигида ташкиллаштирилди.

Дастур доирасида турли хил мавзулардаги, жумладан,  сиёсат, медиа, дин, социология ва аёллар саводхонлиги масалаларини қамраб олган нутқлар ва семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

Ўн кунга мўлжалланган дастурнинг очилиш маросими 1 ноябрь куни Фатма Бейтул Саян Кая ва Эсра Албайрак хонимларнинг нутқи билан очилди.

Шунингдек, дастурда Туркиянинг Энергия ва табиий ресурслар вазири,  жаноб Берат Албайрак, Туркия давлати президентининг бош маслаҳатчиси Проф. Др. Гулнур Айбет хоним, Британиия парламенти аъзоси, баронесса Сайида Вориси хоним, Туркиянинг Малайзиядаги элчиси Др. Мерве Кавакчи хоним, Брюссель парламенти аъзоси Маҳинур Ўздемир хоним ва яна кўплаб нуфузли шахслар нутқ сўзлашди.   
Маданий дастур сифатида Топқапи саройига, Фавқулотда вазиятлар ва қочоқлар марказига, Ўқчилар фондига, Босфорус кўпригига, Сиёсат, Иқтисодиёт ва ижтимоий тадқиқотлар фонди (СЕТА)га, Туркиянинг Катта Миллий Ассамблеясига, Юнус Эмре институтига ва Туркия бош вазири қароргоҳига ташриф буюрилди.

Ёпилиш ва тақдирлаш маросими Туркия давлати президентининг қабулгоҳи Ақсарайда бўлиб ўтди. Унда президент Режеп Таййиб Эрдоған нутқ сўзлади. Туркия давлатининг биринчи хоними Эмине Эрдоған томонидан дастур иштирокчилари сертификат билан тақдирланишди.





Похожие статьи