Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Сирдарёда "Нафосат-2017" кўрик-танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди

Бугун Сирдарё вилоятида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, тадбиркор аёллар уюшмаси, Ёшлар Иттифоқи вилоят бўлими, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎзЛиДеП вилоят кенгаши ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда "Нафосат-2017" кўрик танловининг вилоят бошқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов маҳаллий дизайнер-тикувчилар ҳамда сартарошлар ўртасида ўтказилиб,  турли касб эгалари бўлган хотин-қизларимизни миллий ва замонавий руҳ уйғун бўлган, менталитетимизга мос равишда, одоб-ахлоқ қоидаларидан чиқмаган ҳолда кийинишни тарғиб қилади. Танловда 18 ёшга кирган, ушбу соҳада камида 1 йиллик стажга эга бўлган, турли соҳа вакиллари фаолиятидан хабардор, ишга замонавий ёндашиш борасида ғоялари бўлган хотин-қиз ва эркак  дизайнер ва сартарошлар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Танловнинг асосий мақсади – турли ташкилот, корхона ва муассасада фаолият юритаётган замонавий аёлларнинг кийиниш услуби, бугунги кунда улар ўртасида миллий ва замонавий руҳдаги, менталитетимизга мос равишдаги кийимлар андозасини мунтазам тарғиб қилиб бориш, хотин-қизлар фаолият юритаётган ташкилотлар нуфузини оширишда кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий қилишдан иборат.

Танловнинг вазифаси турли соҳа вакилларининг иш жараёнида кийиниш услубини ўрганиш, бугунги кун ҳолатини таҳлил қилиш, ташқи кўриниш ва барча  жараёнлар кодексини ишлаб чиқувчи менеджерлар гуруҳини шакллантириш, раҳбарият томонидан кадрлар бўлимига дресс-кодни жорий қилиш орқали нималарга эришишни мақсад қилаётгани ва бутун жараённинг муҳимлигини тушунтиришдан иборат.

Қисқа ва лўнда қилиб айтганда,  ходимлар кўринишидаги камчиликларни бартараф этишда мутахассисларнинг малакали ёрдами керак бўлиб, бу замон талабидир. Шу билан биргаликда ушбу танлов дизайнер ва сартарошларнинг касбий маҳоратини ва билимларини оширишга хизмат қилади. Улар фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилади. Улар ўртасида ўзаро алоқани мустаҳкамлайди ва улар ишлаб чиқарётган маҳсулотларни реклама қилишга амалий кўмак кўрсатади. Дизайнерларнинг корпоратив бошқарувини жорий этиш масалалари ҳам танлов жараёнида кўриб чиқилади.

Танловдан кутилаётган натижалар: Ташкилот ва корхоналар, муассасалар ходимларининг кийиниш услубини такомиллаштирилади, бу билан ташкилотнинг нуфузини ва услуби таъминланади, кийиниш маданияти шакллантирилиши орқали  яхши дидга эга бўлиш билан ташкилот, корхона ва муассасаларнинг бир-биридан фарқланиб, ажралиб туради. Бу профессионал ва ишбилармонлик муҳитига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Ушбу танловда Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларидан 11 нафар дизайнер-тикувчилар ва стилистлар иштирок этишди. Улар танлов жараёнида ўзларининг касбий маҳоратларини намоён этишди ва уларнинг ичидан энг яхши деб топилганлари ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари ва дипломлари соҳибига айландилар.



Похожие статьи