Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Юнисеф билан семинар-тренинг

Ўзбекистонда бола ҳуқуқларига оид бешта халқаро конвенция ратификация қилинган, ўндан ортиқ қонун қабул қилинган. БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясида назарда тутилган мақсад ва вазифалар ҳаётга изчил жорий этилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун асосида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари таъминланмоқда.

2014 йил 25 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни баркамол авлодни вояга етказиш, она ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Юртимизда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, мураккаб тақдирли болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, жамиятга интеграциялашувига ёрдамлашиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ЮНИСЕФ ташкилотининг 2017 йилга мўлжалланган ҳамкорлиги доирасида “Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хизматларни ривожлантириш” лойиҳаси ҳам ана шу ишлардан бири.

Мазкур ҳамкорлик лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Оилалар ва болаларни ҳимоя қилинишида ижтимоий ёндашув” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти туман ҳокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси раислари, аёллар маслаҳат маркази раҳбарлари, ҳокимликларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маъриий ишлар бўйича масъул ходимлари, патронаж хамширалар ишларини мувофиқлаштирувчи масъуллар, маҳалла раислари иштирок этдилар.

Семинар-тренинг мақсади иштирокчиларда болалар ва оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишдаги тассаввурларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоянинг норматив-ҳуқуқий асосларини амалиётда қўллашдан иборат бўлди.

Гуруҳларда ишлаш жараёнида иштирокчилар ёш авлод камолоти йўлидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, соҳа муассасалари фаолиятини ва ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Фарзанд тарбиясининг ҳуқуқий, психологик, ижтимоий жиҳатларини ота-оналарга атрофлича тушунтириш, зарур маслаҳат кўмагини кўрсатиш борасида  тажриба алмашдилар.

Оилада маънавий қадриятларни кенг қарор топтириш, эҳтиёжманд оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга манзилли кўмак бериш, уларнинг жамиятга интеграциялашувини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш борасидаги миллий ва хорижий тажриба юзасидан фикр алмашилди.




Похожие статьи