Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Халқаро ҳамкорлик – тараққиётнинг муҳим омили

Бугунги кунда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари хорижий, биринчи навбатда иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг хотин-қизлар марказлари, шунингдек фаолияти оила, аёллар масалалари, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро хотин-қизлар ҳаракатлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган халқаро фаолиятни олиб бормоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 5-устувор йўналишининг 5.2-бандида чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни олиб бориш вазифаси белгиланган.
Мазкур стратегиядан ҳамда мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий мақсад ва вазифаларидан, халқаро майдонда республикамиз мавқеи тобора мустаҳкамланиб бораётганлигидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 10 май куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг XII-Бошқарув йиғилишида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг халқаро фаолияти стратегияси тасдиқланди ва унда Қўмитанинг халқаро фаолияти устувор йўналишлари белгиланди.
Жумладан, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини мустаҳкамлашга, халқаро обрў-эътиборини янада оширишга кўмаклашиш; халқаро ва минтақавий сиёсатнинг муҳим йўналишлари бўйича Ўзбекистон раҳбариятининг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаш; Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, жахон ҳамжамиятига мамлакатда аёлларга нисбатан олиб борилаётган давлат сиёсати, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида холис ахборотни етказиш ва ҳ.к.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ва Адлия вазирликларидан аккредитациядан ўтган бир қатор халқаро ташкилотлар ва хотин-қизлар марказлари билан самарали ҳамкорлик олиб бомоқда. Жумладан, Хотин-қизлар қўмитасининг энг яқин ҳамкорлари қаторида Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ихтисослашган ташкилотлари ва агентликлари: Болалар ташкилоти (UNICEF), Аҳолишунослик бўйича фонд (UNFPA), Аёллар тузилмаси (UNWOMEN), Наркотик ва жиноятчиликка қарши кураш ташкилоти (UNODC), Аёллар ҳолати бўйича комиссия (UNCSW), шунингдек, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (OSCE), Осиё ривожланиш банки (ADB), Жаҳон банки (WB),  “Project HOPE” ва бошқаларни қайд этиш мумкин.
Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева ЮНИСЕФнинг ижтимоий ҳимоя бўйича ҳудудий консультанти Джоанн Босуорт, мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассиси Анна Мария Вангур, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари в.б. Юлия Олейник ва ижтиомий ҳимоя бўйича консультанти Улуғбек Олимов билан учрашган эди. Учрашув якуни бўйича ўзаро манфаатли алоқалар мустаҳкамланди, оилалар билан манзилли тарзда ишлаш мақсадида салбий кўрсаткичлари энг юқори бўлган ҳудудларда пилот лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш ва мавжуд лойиҳалар самарадорлигини ошириш, жойлардаги кадрларнинг малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди, эришилган натижалар таҳлил этилди, истиқболли режалар белгилаб олинган эди.
Имзоланган қўшма ҳаркатлар режаси асосида ЮНИСЕФнинг ижтимоий ҳимоя ва болалар ҳимояси бўйича халқаро эксперти Илэйн Мари Саммон 15 майда мамлакатимизга ташриф буюриб, 8 июнга қадар маҳалланинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслахатчиларининг функционал вазифалари, аҳоли билан манзилли ишлаш механизмларини ўрганиш ҳамда аҳолини кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тизмини такомиллаштиришга кўмаклаш учун бир қатор мутасадди давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари билан учрашишни режалаштирган.
Хусусан, ЮНИСЕФнинг халқаро эксперти бугунги кунда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси ўринбосарлари, Тошкент шаҳрининг барча туманларида фаолият олиб бораётган маслахатчилар, бир қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар масъул ходимлари билан учрашди. Ташриф давомида Фарғона ва Самарқанд вилоятларини ўрганиш ва қилинган таҳлиллар натижасида тавсиялавр ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Бу каби ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш, миллий хусусиятларимзини инобатга олган ҳолда ва халқаро тажрибага таяниб, хотин-қизларимиз ҳаётида учраётган муаммолар ечимини топишга замин яратади.
 
Дилнозахон Каттахонова,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси

Похожие статьи