Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева ЮНИСЕФнинг ижтимоий ҳимоя бўйича ҳудудий консультантни Дж.Босуорт билан учрашди

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева БМТнинг болалар ташкилоти (ЮНИСЕФ) делегацияси билан учрашди.
Учрашувда ЮНИСЕФнинг ҳудудий консультати Джоанн Босуорт, ЮНИСЕФнинг мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассиси Анна Мария Вангур, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари в.б. Юлия Олейник ва ижтиомий ҳимоя бўйича консультанти Улуғбек Олимов қатнашдилар.
Учрашув чоғида Т.Нарбаева юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аёлларга нисбатан олиб борилаётган давлат сиёсати ҳақида меҳмонларни хабардор қилди.
Натижада ўзаро манфаатли алоқалар мустаҳкамланди, оилалар билан манзилли тарзда ишлаш мақсадида салбий кўрсаткичлари энг юқори бўлган ҳудудларда пилот лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш ва мавжуд лойиҳалар самарадорлигини ошириш, жойлардаги кадрларнинг малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди, эришилган натижалар таҳлил этилди, истиқболли режалар белгилаб олинди.

Похожие статьи