Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссиянинг 61-сессиясидаги иштироки

2017 йилнинг 13-24-март кунлари Нью-Йоркда БМТ штаб-квартирасида Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссиянинг 61-сессияси бўлиб ўтди
БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссияси – БМТнинг иктисодий ва ижтимоий халқаро тузилишларнинг биридир. Унинг мақсади – бутун дунё бўйлаб хотин-қизлар мавқеини халқаро миқёсида қўллаб-қувватлашдан иборат. Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссиянинг анъанавий сессияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хотин-қизларнинг муаммоларига бағишланган энг муҳим учрашувидир. 47 та мамлакатнинг фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг фаол иштирокида такшил этилган мазкур сессияда хотин-қизларнинг яшаш шароитларини, турмуш тарзини яхшилаш йўллари муҳокама қилинди.
Бу йилги мажлисининг мавзуси – “Тез ўзгарувчан меҳнат оламида хотин-қизларнинг хуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш”.
БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати Комиссиясининг 61-сессиясида хотин-қизларни иктисодий жараёнларга жалб этиш, хотин-қизларнинг таълим ва меҳнат соҳаларида тенг хуқуқ ва имкониятларини таъминлаш, меҳнат соҳасида бевосита ва билвосита дискриминацияни олдини олиш, технологик модернизациянинг хотин-қизларни иш билан таъминлашга таъсири, норасмий бандлик каби масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда давлат раҳбарлари, вазирлар, дунёнинг 170 та мамлакатидан вакиллар иштирок этдилар. Сўнги 12 йил мобайнида илк бор 3 нафар вакилдан иборат Ўзбекистон Республикасининг делегацияси мазкур сессияда иштирок этди: Ш.Нурматова – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, К.Файзиев– Ташқи ишлар вазирлиги, У.Шодиев– БМТнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси.
Сессия доирасида тўртта йўналиш бўйича вазирлар “Давра суҳбати” ўтказилди. Ш.Нурматова “Тўлиқ ва самарали бандлик, ҳамма учун муносиб иш: қандай қилиб 2030-йилгача хотин-қизлар учун барқарор ривожланишнинг 8-та мақсадини амалга ошириш, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизларни иш билан таъминлашга оид фаолияти” мавзулари билан “давра суҳбатида” иштирок этди.
Шунингдек сессияда гендер тенглик ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш хақида келишув ва хулосаларга мавжуд мажбуриятларни амалга оширишни тезлаштириш, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар хуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасига оид хисоботи билан сўзга чиқилди.
Бундан ташқари, БМТнинг “Аёллар тузилмаси” билан Ўзбекистоннинг бешинчи даврий маърузаси бўйича Хотин-қизлар камситилишининг барча шаклларига бархам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг якуний хулосалари масаласида икки томонлама ҳамдўстлик музокаралар бўлиб ўтди.
Сессия якунида Ўзбекистон делегацияси томонидан БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати Комиссиясига Ўзбекистоннинг аъзолигини тарғиб килиш таклифи киритилди.

Похожие статьи