Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг халқаро фаолияти стратегияси

Бугунги кунда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари хорижий, биринчи навбатда иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг хотин-қизлар марказлари, шунингдек фаолияти оила, аёллар масалалари, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро хотин-қизлар ҳаракатлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган халқаро фаолиятни олиб бормоқда.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий мақсад ва вазифаларидан, халқаро майдонда мамлакатимиз мавқеи тобора мустаҳкамланиб бораётганлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг халқаро фаолияти стратегияси ҳозирги босқичда қуйидаги мақсадларга қаратилади:
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини мустаҳкамлашга, халқаро обрў-эътиборини янада оширишга кўмаклашиш;
халқаро ва минтақавий сиёсатнинг муҳим йўналишлари бўйича Ўзбекистон раҳбариятининг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, жахон ҳамжамиятига мамлакатда аёлларга нисбатан олиб борилаётган давлат сиёсати, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида холис ахборотни етказиш;
мамлакатни модернизация қилиш учун қулай инвестициявий муҳит яратиш орқали аҳоли турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш;
халқаро бирлашмалар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган ташкилотлари, жумладан, БМТнинг Аёллар тузилмаси, Аҳолишунослик фонди, ЮНИСЕФ, Ижтимоий ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича Кенгаш билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ўзбекистон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда БМТнинг CEDAW қўмитасига тақдим этилган “Аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенциясининг бажарилиши бўйича 5-даврий маърузанинг якуний ҳулосалари асосида Миллий ҳаракатлар режасини қабул қилинишини ва амалиётга тадбиқ этилишини ташкил этиш;
ўзаро делегация ва ахборот алмашиниш мақсадида Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро тадбирларда иштирок этиш;
хотин-қизлар бандлиги муаммолари, гендер тенглиги масалаларида Бирлашган Миллатлар ташкилотининг тегишли агентликлари, халқаро (минтақавий) хотин-қизлар бирлашмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, амалга ошириш имконияти бўлган пилот лойиҳалар орқали, донорлик ёрдамини жалб этган ҳолда, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ мақсадли ва манзилли тадбирлар ўтказиш;
гендер тенглик, бевосита ва билвосита дискриминация масалаларида жамоатчилик назоратини ташкил этиш соҳасида хорижий мамлакатлар хотин-қизлар марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро маълумот ва тажриба алмашиш, бу йўналишда давлатлараро бўлиб ўтадиган илмий-амалий конференция, семинар ва мажлисларда иштирок этиш;
хорижий давлатларда нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан хотин-қизлар ташкилотлари фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асосларини ўрганиш, бу масала юзасидан чет эл хотин-қизлар марказлари, мазкур соҳада таниқли хорижий экспертлар иштирокида халқаро конференциялар ташкил этиш, хорижда ташкил этилаётган семинар, конференцияларда иштирок этиш;
жаҳон хотин-қизлар ташкилотлари ҳаракатидан хабардор бўлиш, халқаро хотин-қизлар марказлари билан ахборот алмашиш, Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари мазмуни ва моҳиятини англатадиган, ташқи ва ички сиёсатининг асосий соҳаларини ифода этувчи ҳақиқий ахборотни хорижий хотин-қизлар марказлари ва ташкилотларига етказиш учун замонавий ахборот технологияларидан, бутунжаҳон ахборот тармоқлари (“Интернет”) имкониятларидан кенг фойдаланиш;
хотин-қизлар қўмиталари кадрлари малакасини ошириш мақсадида хорижий хотин-қизлар марказлари, бошқа ҳалқаро ташкилотлар ўқув марказлари, жумладан Кореянинг Халқаро Хотин-қизлар университети, Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан тавсия этиладиган ўқув курслари, БМТнинг конференциялари ва бошқа хорижий ўқув марказлари билан амалий ҳамкорликни давом эттириш ва ўрнатиш, ўқув дастурларида иштирок этиш, семинар ва конференциялар ташкил этиш.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг халқаро фаолияти Стратегиясида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширилиши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг халқаро хотин-қизлар ҳаракатида тутган ўрнини мустаҳкамлаш, мавқеини ошириш имконини беради.

Похожие статьи